“Уларда дунёнинг энг яхши мураббийи бор”
Хави жорий мавсумнинг энг яхши жамоасини айтди.

“Барселона” бош мураббийи Хавининг фикрича, “Манчестер Сити” бу мавсумда требл ютиши мумкин.
“Мен учун “Сити” ҳозир дунёнинг энг яхши жамоаси. Улар жуда яхши ўйнашмоқда ва уларда дунёнинг энг яхши мураббийи бор. Агар улар треблни қўлга киритсалар, бу мутлақо адолатли бўларди”, – дея Хавининг сўзларидан “Спорт” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Чемпионлар лигаси ярим финалида “Реал”га қарши майдонга тушади. “Сантяго Бернабеу”даги илк ўйин 9 май куни бўлиб ўтади. Пеп Гвардиола шогирдлари Англия кубоги финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб боради. Шунингдек, “шаҳарликлар” Премьер-лигада “Арсенал”дан бир очколик фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. Лондон жамоаси 247 кун давомида турнир жадвалида пешқадамлик қилди: “канонирлар” 3-турдан бошлаб пешқадамлик қилишди.







