Россияда нефть базаси ёнмоқда
Вазият жиддий деб баҳоланмоқда.

Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги нефть базаси ҳудудидаги ёнғин юз бермоқда. Аланга ҳозиргача 1200 квадрат метр майдонни эгаллаб олди.
Ёнғинни ўчиришга 23 та техника жалб этилган, 188 киши ёнғинни бартараф этмоқда.
Қайд этилишича, ёнғин жиддий, уни маҳаллийлаштириш учун кўпикдан фойдаланилмоқда.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Қурбонлар йўқ.







