энг долзарб

Тошкентда аёл устига бензин сепиб, ўзига ўт қўйди

Тошкент шаҳар ИИББ воқеа тафсилотларини очиқлади.

Тошкентда аёл устига бензин сепиб, ўзига ўт қўйди

 

Ижтимоий тармоқларда номаълум аёл устига бензин сепиб ўзини ёқиб юборганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

 

Жорий йилнинг 2 май куни тахминан соат 10-00 ларда Олмазор тумани, Қора-Қамиш 2/4 даҳасидаги савдо дўконларидан бирининг олдида, 1981 йилда туғилган д.Қ. бир нечта фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашган. Сўнгра ўзаро келиша олмай жанжаллашиб, ўзини ноодатий тутган ҳолда норозичилик билдириб, ёнида бўлган елим идишдаги бензинни устига қуйиб, ўзини-ўзи ёқиб юборган. Натижада, аёл «юзи, иккала қўллари, танаси олди қисмининг 35 % термик куйиши« ташхиси билан шифохонага ётқизилган.  

 

Шунингдек, ўтказилган бирламчи суриштирув давомида, д.Қ. бундан олдин ҳам фуқаролар билан савдо қилиш учун жой талашиб жанжаллашганлиги ҳамда бир неча маротаба ўзини ёқиш ҳолатларини содир этишга ҳаракат қилганлиги, бироқ ходимлар томонидан бунинг олди олинганлиги аниқланди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Тошкентда аёл устига бензин сепиб, ўзига ўт қўйди | Zamon.uz