“Челси” Лаутаро Мартинесни сотиб олиши мумкин
Футболчига Маурисио Почеттино қизиқмоқда.

“Челси” “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Фоотбалл Инсидер” нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби ёзда футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Трансфер суммаси тахминан 75 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Футболчига Маурисио Почеттино қизиқмоқда.
Лаутаро жорий мавсумда “нерадзуррилар” сафида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Футболчининг милан клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг трансфер қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.
Олдинроқ “Интер” футболчини “Манчестер Юнайтед”га сотишга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.







