“Манчестер Юнайтед”нинг ўйини сусаймоқдами?
Жамоа сўнгги олти ўйинда атиги учта гол урган.

Кеча Лондондаги “Олимпик” стадионида Англия премер-лигасининг 35-туридан ўрин олган “Вест Хем” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Саид Бенраҳмнинг биринчи бўлим ўрталарида киритган голи эвазига Девид Моес жамоаси ғалаба қозонди. Шундай қилиб, “Манчестер Юнайтед” барча мусобақалардаги сўнгги олти ўйиннинг тўрттасида гол ура олмади. Умуман олганда, клуб сўнгги олти учрашувда атиги учта гол уришга муваффақ бўлди.
Ўтказилган 34 ўйиндан сўнг Манчестер шаҳри жамоаси Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.







