Спорт

Мессининг “Барса”га қайтмаслиги ойдинлашмоқда

Футболчи юқори даромад олиш мақсадида “Ал-Ҳилол”ни танлайдими?

Мессининг “Барса”га қайтмаслиги ойдинлашмоқда

 

“ПСЖ” ва Мессининг атрофидаги гаплар яқин вақтлар ичида бутун омманинг диққат-марказида бўлиб турибди. Сўнгги вақтларда эълон қилинган хабарларга кўра, футболчи ва клубнинг ажрашиши аниқ бўлиб кўринмоқда. Саудия Арабистонига сафари Мессининг Париж клуби томонидан жазоланиши билан якунланди. Марко Кирдемир - FIFА агенти, Ал-Хелайфи ва Саудия Арабистони қироли билан яхши муносабатда бўлиб, аргентиналик футболчининг келажагини муҳокама қилмоқда.

 

Кирдемир “Барселона” варианти бекор қилинганини тан олди: “У “Барселона”га бормайди. У клубга нафақага чиққанида қайтишни хоҳлайди”.

 

“ПСЖ”да ҳам шартномани узайтириш борасида ҳеч қандай гап-сўз бўлгани йўқ.  Шу эҳтимол билан Месси Саудия Арабистонига йўл олмоқчи: “Мамлакатнинг қироллик жамоаси “Ал Ҳилол”дан 600 миллион доллар таклиф бор”, - дейди Кирдемир. Месси жамоа билан танишиш, яшаши мумкин бўлган жойни кўриш учун ушбу мамлакатга борди; оиласи рози бўлса  Месси Саудия Арабистонида ўйнайди”.

 

Бир неча ой олдин Марко Мадридга Месси билан жуда муҳим учрашув ўтказиш учун борганди: “Биз меҳмонхонада Саудия Арабистони федерацияси делегатлари билан учрашдик ва футболчи ҳақида гаплашдик”.

 

Шу тариқа Мессининг Саудия Арабистонига келиши Париж клуби билан айрим қарама-қаршиликка сабаб бўлди. Шундан сўнг у “ПСЖ”дан узр сўрашга мажбур бўлди.

 

Ал-Хелайфи фақат Мессидан жаҳли чиқмаяпти. Ўша куни тушдан кейин Париж клубининг юзлаб мухлислари аргентиналик футболчининг ҳаракатларидан норозилигини билдирди.

 

Саудия давлати аниқ мақсад билан дунёнинг энг яхши лигасини яратишга аҳд қилган. Улар орасига 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳам киради. Лео Месси саудияликларнинг пулларидан таъсирланган ягона футболчи эмас. Кирдемир Серхио Рамосга ҳам шундай таклиф келишини тасдиқлади. Айни пайтда у Лука Модрич таклиф олганини, лекин уни рад этганини маълум қилмоқда.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Мессининг “Барса”га қайтмаслиги ойдинлашмоқда | Zamon.uz