Тухел Маненинг ўрнига футболчи топди
У “Барселона” футболчиси.

“Бавария” бош мураббийи Томас Тухел клубдан “Барселона” ҳужумчиси Усмон Дембелени сотиб олишни сўради. Бу ҳақда “Мундо Депортиво” нашри хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Тухел Дембелени ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳужумчи Садио Манега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Агар “Барселона” ҳужумчи билан шартномани узайтира олмаса, “Бавария” Дембелени сотиб олишга жиддий киришади. Аввалроқ, “Бавария” Манени Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг “Манчестер Сити” билан биринчи ўйинида (0:3) мағлуб бўлгач, жамоадоши Лерой Сане билан можаро қилгани учун 350 минг евро жаримага тортганди.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 2017 йилдан бери “Барселона” сафида тўп суради. Унинг клуб билан шартномаси ёзги трансфер ойнасида тугайди. Ҳужумчи жорий мавсумда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.







