Роналду у билан селфи тушмоқчи бўлганларни итариб юборди
Ҳужумчи рақиб жамоани мағлуб эта олмагани учун асабий эди.

Португалиялик ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатидаги навбатдаги муваффақиятсизликдан кейин асабийлашган кўринади. Унга биринчи мавсумдаёқ Саудия Арабистони футбол чемпионатида ғалаба қозониш насиб қилмади.
«Ан-Наср» «Ал-Халиж» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, рақибини яна мағлуб эта олмади.
Финал ҳуштаги янграганидан сўнг Роналду асабийлаша бошлади. Футболчи у билан суратга тушмоқчи бўлган рақиб жамоа ходимларига қўпол муносабатда бўлиб, улардан бирини итариб юборган.
«Ал-Халиж» ходимларидан бири Роналдуни қучоқлаб, йўлда у билан селфи тушмоқчи бўлганди.








