Спорт

2005 йилги ўйиннинг ҳалокатли оқибатлари

Бугун Чемпионлар лигасининг Милан дербиси бўлиб ўтади.

2005 йилги ўйиннинг ҳалокатли оқибатлари

 

Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги дерби кам учрайдиган ҳолат. Жорий қуръа ярим финалида Миланнинг “Интер” ва “Милан” клублари ўртасидаги учрашувни кутиш янада қизиқроқ. Чемпионлар лигасидаги клубларнинг сўнгги юзма-юз учрашуви жанжал ва “нерадзурри”га техник мағлубият билан якунланганди. 2004/2005 йилги Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувлари тарихини эслашга ҳаракат қиламиз.

 

Олов ичида ўтган ўйин

 

“Милан” ва “Интер” Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишади. “Қизил-қоралар” “Барселона”, “Шахтёр” ва “Селтик”ни, қўшнилари – “Вердер”, “Валенция” ва “Андерлехт”ни ортда қолдиради. 1/8 финалда “Милан” иккита минимал ғалабага эришиб, “Манчестер Юнайтед”дан кучлироқ бўлиб чиқади. “Интер” эса турнирнинг амалдаги ғолиби – “Порту”ни (1:1, 3:1) ҳисобда енгиб турнирдан чиқариб юборади. Қуръа икки Милан жамоасини иккинчи марта баҳс олиб боришга мажбур қилади. 2002/2003 йилги мавсумда улар плей-оффда ҳам тўқнаш келишган: кейин ярим финалда сафардаги гол туфайли (ахир иккала ўйин ҳам Сан-Сирода бўлиб ўтган) “Милан” финалга чиқди. 2004/2005 йилги мавсумнинг биринчи чорак финалида “Милан” “Интер”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этади. Дида, Паоло Малдини, Кафу, Яп Стам, Алессандро Неста, Андреа Пирло, Кака, Кларенс Зеэдорф, Женнаро Гаттузо, Андрий Шевченко ва Эрнан Креспо ўрин олган Карло Анчелотти жамоаси икки тўп фарқи билан олдинга ўтиб олади.

 

“Интер” жуда умидсизликка тушиб қолади, чунки улар “Милан”нинг муваффақиятига йўл қўймасликни жуда хоҳлашди. 2003 йилда энг ашаддий душманлар Чемпионлар лигасини қўлга киритганидан ташқари, 1988/1989 йилги мавсумдан бери “нерадзурри”нинг ўзи ҳам Италия чемпионлигини қўлга кирита олмаган. “Милан” эса бу вақт ичида олтита А Cерия чемпионлигини ва учта Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритади. “Интер” эса қўшниларининг соясида яшайди.

 

Аммо «Қора-кўклар» миланликларнинг ҳужумини қайтара олмади ва 30-дақиқада гол ўтказиб юборди. Шевченко жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, Франческо Толдо дарвозасига зарба беради. “Интер”га кейинги босқичга чиқиш учун тўртта гол керак бўлади. Аммо учрашув 73-дақиқада якунига етади. “Милан” дарвозабони Дида трибунадан отилган оловли нишонга рўбаро бўлади. Натаижада бразилиялик футболчига елкасининг биринчи даражали куйиши туфайли тиббий ёрдам кўрсатилади. «Интер» футболчилари ўз мухлисларидан оловни ўчиришни ва уларни ташламасликни сўрашди, лекин улар давом этишди. Бош ҳакам Маркус Меркнинг ўйинни тўхтатиб қўйишдан бошқа чораси қолмади.

 

Ҳар икки жамоа ҳам 25 дақиқадан сўнг майдонга қайтишди, бироқ кўп ўтмай “Сан-Сиро” майдонига яна пиротехника воситалари ёғилади. Полиция тартибсизликни тўхтата олмагани учун ҳакам ўйинни қайта бошлашдан бош тортди.

 

“Ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Унинг ўйинни қайта бошлашга уринганидан ҳайрон бўлдим. Аммо буни кўплаб мухлислар ўйинни томоша қилиш учун пул тўлагани билан оқлаш мумкин”, - деганди ўшанда “Милан” сардори Малдини.

 

“Милан”нинг собиқ бош мураббийи

 

“Бу воқеа нафақат “Интер”ни, балки бутун шаҳарни обрўсизлантиради. Мухлисларнинг муносабати мутлақо кутилмаган ҳолат эди. Ҳайронман, чунки мен иштирок этган барча Милан дербиларида бунақасини кўрмаганман. Энди одамлар бу шармандали эпизоддан кейин тинчланишлари учун футболга эътибор қаратишимиз керак”.

 

Пиротехника шовқинини тўхтата олмагани учун полицияга ҳам саволлар берилди

 

“Икки-уч юзта безорилар ўт отаётган эди. Улар камераларга тушишди. Булар “Интер” мухлислари секторининг одатдаги безорилари эди”, — деди Милан полицияси раҳбари Паоло Скарпи.

 

Натижада “Интер”га 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди. Cериянинг умумий ҳисоби 5:0 билан Милан фойдасига ҳал бўлди.

 

“Интер” шундан сўнг Европанинг олтита ўйинида томошабинларсиз ўтказишга мажбур бўлади ҳамда клуб 150 минг евро жаримага тортилади.

 

“Бу UEFА тарихидаги энг катта жарима. Тўртта уй ўйинини мухлисларсиз ўтказиш “Интер”нинг 8 миллион еврога яқин даромадини йўқотишини англатади”, — деди UEFА жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Уилям Гейлард.

 

2005 йилдан буён ҳар икки клуб ҳам бир мартадан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишган: 2007 йилда “Милан”, 2010 йилда “Интер” буни уддалаган. Ўшанда сўнг жамоалар инқирозни бошдан кечиришди. Энди эса Чемпионлар лигаси ярим финалида юзма-юз қарама-қаршиликка дуч келишмоқда. Ёнғин ҳолати такрорланиши даргумон, аммо “Милан” ва “Интер” ўртасидаги ўйинлар қизғин ўтиши аниқ.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

2005 йилги ўйиннинг ҳалокатли оқибатлари | Zamon.uz