“Рақиб узоқ масофадан зарба беришга мажбур бўлди”
Тибо Куртуа “Манчестер Сити”дан ўтказиб юборган голи ҳақида гапирди.

Бельгиялик “Реал” дарвозабони Тибо Куртуа “Манчестер Сити”га қарши Европа Чемпионлар Лигаси яримфиналининг биринчи ўйинидаги дурангдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Иккала жамоа яхши ўйнади. Сиз рақибга бўш жой қолдиролмайсиз. Гюндоган ва Бернарду Силва бундан бемалол фойдалана олади. Биз бу вазифани яхши бажардик. Натижада рақиблар узоқ масофадан зарба беришга мажбур бўлишди”, — дея Куртуанинг сўзларидан “БТ Спорт” нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 17 май куни Манчестерда бўлиб ўтади. Икки ўйинли қарама-қаршилик натижаларига кўра, жамоалардан бири 2022/2023 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси финалига йўлланма олади. Бошқа ярим финалда “Интер” ва “Милан” тўқнаш келади. Уларнинг илк ўйини бугун бўлиб ўтади.







