Спорт

Электр таъминотида сусткашликка йўл қўйган ҳокимларга ҳайфсан берилди

Айни вақтда президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Электр таъминотида сусткашликка йўл қўйган ҳокимларга ҳайфсан берилди

 

Президент тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилди. Жумладан, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада. Туманлар кесимида Сергели, Чилонзор, Учтепа, Нукус, Беруний, Бекобод, Паркент, Пискент, Қизилтепа, Гулистон, Сирдарё, Арнасой, Бағдод, Фурқат, Термиз, Олтинкўлда ишлар аҳволи қониқарли эмас. Тадбиркорлар билан ишлаш аҳволи ҳам бирорта ҳудудда талаб даражасида эмас. Улар томонидан 790 мегаватт қувват яратиш режа қилинган бўлсада, бугунги кунга қадар бор-йўғи 50 мегаваттли қувватлар ишга тушган. Туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ  туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди. Айрим ҳокимлар осон йўлни танлаб, қўйилган вазифани тайёр буджет маблағлари ҳисобидан бажаришга ўрганиб қолгани кўрсатиб ўтилди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Электр таъминотида сусткашликка йўл қўйган ҳокимларга ҳайфсан берилди | Zamon.uz