Тошкентда ҳаракатланаётган “Damas” ёниб кетди — видео
Ҳодиса Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлди.

Тошкент шаҳрида ҳаракатланаётган “Damas” русумли машинада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 11 май куни, соат 13:23 да Бунёдкор шоҳкўчасида рўй берган. Иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:34 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:37 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.







