Роналдуга 105 минг евролик соат совға қилинди
Унга футболчининг сурати туширилган.

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонида “Jacob&Co” соатлар бутики очилишида 105 минг евролик соат билан тақдирланди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар бермоқда.
Соатда Роналдунинг сурати бор. Улар шунингдек, 26 та оқ олмос билан безатилган. Компания Роналдунинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни акс эттирувчи янги коллекцияни тақдим этган. Тўпламдаги энг қиммат соат 131 000 евро туради.
Эслатиб ўтамиз, Роналду “Ал Наср” сафида 2023 йилдан буён тўп суради. Форварднинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик барча мусобақаларда 32 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.







