Сиёсат

Швеция: “Вагнер” ЕИда террорчилик ташкилоти деб топилиши керак!

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём маълум қилди.

Швеция: “Вагнер” ЕИда террорчилик ташкилоти деб топилиши керак!

Унинг сўзларига кўра, Стокголм мазкур масала бўйича Европа Иттифоқи давлатлари билан муросага келиши керак.

 

Биллстрёмнинг қайд этишича, “Вагнер гуруҳи” Судан, Мали, Сурия ва Украинада даҳшатли ҳужумларни амалга оширган. Айни вақтда Швеция ротация бўйича Европа Иттифоқи Кенгаши раиси лавозимини эгаллаб турибди. 12-май куни Стокголмда Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатнинг ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўтказилади.

 

Вазирнинг айтишича, бирор-бир ташкилот террорчиликка алоқадор дея топилиши учун миллий ҳуқуқ-тартибот идоралари унга қарши тегишли моддалар билан иш қўзғатиши лозим. Дастлабки тергов ўтказилганидан кейингина масала Европа Иттифоқи кенгашининг ташқи ишлари муҳокамасига киритилади.

 

10-май куни Франсия Миллий йиғини мамлакат ҳукуматини “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси Евроиттифоқда террорчилик ташкилоти рўйхатига киритишга чақириш бўйича “бор дипломатик саъй-ҳаракатини” ишга солувчи резолюцияни қабул қилди. Литва парламенти бу каби резолюцияни мартда тасдиқлаганди. Буюк Британия ҳам шу каби ниятда. Европанинг террорчилик ташкилотлари рўйхатида ҳозирда 13 та жисмоний ва 21 та юридик шахс мавжуд.

 

“Вагнер” қандай гуруҳ?

Кўплаб Ғарб ОАВлари “Вагнер” гуруҳи тўғридан тўғри Владимир Путинга бўйсунишини ёзади. Унинг ёлланма жангчилари болаларни ўлдириш, аёлларни зўрлаш ва қийноққа солиш, шунингдек, шафқациз қотилликларда айбланиб келади.

“Конкорд” компанияси эгаси бўлган Евгений Пригожин 2016-йилдан буён АҚШ, 2020-йилдан буён эса Евроиттифоқ санкциялари остидадир. Вашингтонда у Интернет тадқиқотлари агентлиги (троллар фабрикаси) ва “Вагнер”ни назорат қилишда айбланган.

У “Вагнер”га алоқадорлигини кўп марта рад этган ва бундай айбловлар сабабли судлашган, аммо 2022-йил сентябрида у “Вагнер” асосчиси эканини маълум қилди. Ташкилотни 2014-йилда, унинг сўзларига кўра, “Донбассда рус халқига нисбатан геноцид” бошланган вақтда тузган.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"