“Тоттенҳем” Нагелсман номзодидан воз кечди
Клуб учта мутахассисга жиддий қизиқмоқда.

Лондоннинг “Тоттенҳем” клуби 35 ёшли Юлиан Нагелсманнинг жамоа бош мураббийлигига давогар сифатидаги номзодига қизиқишни тўхтатди. Клуб вакиллари немис мутахассиси билан ҳеч қандай музокаралар бўлмагани ва режалаштирилмаганини таъкидламоқда. Бу ҳақда “Эвенинг Стандард” нашри хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Нагелсманн 24 март куни ”Бавария” бош мураббийлигидан бўшатилганди, икки кундан сўнг “Тоттенҳем” ва кейинроқ жамоа устози Антонио Конте ўзаро шартномани бекор қилди. Сўнг Раян Мейсон жорий мавсум охиригача “шпорлар”ни бошқариши маълум қилинди. Аммо клуб ҳозирданоқ янги бош мураббий изламоқда. Нагелсман эса асосий номзодлар қаторида эди.
Қайд этилишича, лондонликлар Луис Энрике, Рубен Аморим (“Спортинг” бош мураббийи), Арне Слот (“Феенорд Роттердам”), Хаби Алонсо (“Байер”) каби мутахассисларга қизиқиш билдиришмоқда.







