"Манчестер Сити" – жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши жамоаси"
"Челси" бош мураббийи Френк Лемпард "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан Гвардиола устозлигидаги клубни дунёнинг энг яхши жамоаси деб атади.

"Манчестер Сити"ни тарихдаги буюк жамоалардан бири дея атаб бўладими ёки йўқ, буни билмайман, аммо улар узоқ вақтдан буён фантастик ўйин намойиш этиб келишмоқда.
"Сити"нинг барқарор натижаларини эътироф этиш жоиз. Бу борада улар буюк жамоаларга яқинлашишмоқда. "Ман Сити"нинг ҳозирда қандай формада эканлигидан келиб чиқсак, уларга қарши ҳар қандай рақиб қийин аҳволга тушиши мумкин. Фикримча, "Манчестер Сити" - жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши жамоаси", - дейди Френк Лемпард.
Маълумот учун, "Манчестер Сити" - "Челси" ўйини 21 май, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00да бошланади. Ўйиндаги ғалаба Манчестер клубига чемпионликни тақдим этади.







