Спорт

«Атлетико» азалий рақибларидан футболчи сотиб олмоқчи

Клуб бу ишга жиддий киришмоқда.

«Атлетико» азалий рақибларидан футболчи сотиб олмоқчи

 

«Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати фаолиятини «Атлетико Мадрид»да давом эттириши мумкин.

 

«Тодофичажес» нашрининг хабарига кўра, «матрасчилар» ёзги трансфер ойнасида испаниялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилади. Олдинроқ «Атлетико» «Барселона» ҳимоячиси Хорди Албага ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Ансу Фати - «Барселона» тарбияланувчиси, у 9 ёшидан бери жамоа таркибида. 20 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Фатининг Каталония жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар тузилган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Ла Лиганинг 34-турида «Эспанёл»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди. Жамоа 4 йил ичида илк бор Испания чемпионига айланди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

«Атлетико» азалий рақибларидан футболчи сотиб олмоқчи | Zamon.uz