Спорт

Қишда инқирозга учраган «Сити» қандай қилиб АПЛ чемпионига айланди?

Жамоанинг муваффақиятига сабаб бўлган асосий омиллар.

Қишда инқирозга учраган «Сити» қандай қилиб АПЛ чемпионига айланди?

 

Мавсум бошида “Манчестер Сити” «Арсенал»дан 5 очко ортда қолиб кетди. Уларда бу вақт ичида иккита қўшимча ўйинлар бор эди. Аммо жаҳон чемпионати олдидан жамоа «Брентфорд»га ютқазиб қўйди. Мундиалдан сўнг эса “Манчестер Юнайтед” (1:2) ва «Тоттенҳем» (0:1)га имкониятни бой берди. Агар "Ман Сити" ўзаро тўқнашувда «Арсенал»ни мағлуб этган тақдирда ҳам бошқа ўйинлардаги натижалар 100% чемпионликни кафолатламасди. Мавсумнинг биринчи қисмида Гвардиола Эрлинг Ҳоландга мослашиш ёки уни тўғри позицияга жойлаштириш учун узоқ вақт талаб қилинди. Жамоада мувозанат билан боғлиқ муаммолар бор эди, «Арсенал» эса бундан унумли фойдаланди.

 

Баҳорга яқинроқ Пеп Гвардиола мукаммал контсепцияни ишлаб чиқди. Натижада Чемпионлар лигаси финали йўлида «Лейпсиг», «Бавария» ва "Реал Мадрид" мағлуб этилди. «Арсенал»дан эса Премьер-лига чемпионлиги тортиб олинди. 23 ўйинлик мағлубиятсиз церийа, бешинчи чемпионлик. Жамоа бунинг учун узоқ йўлни босиб ўтди.

 

Янги схемага ўтиш

 

Тўртта кучли ҳимоячи билан ишлаш. Пепнинг бу ҳаракати тарихда қолади. Чапда Натан Аке, марказда Рубен Диас ва Мануэл Аканжи, ўнгда Жон Стоунз - бу комбинация билан «Сити» Чемпионлар лигасида «Бавария»ни мағлуб этди. Стоунс, одатда, “сохта ҳимоячи” ролини ўйнади. Тўпга эгалик қилишда у Родри билан бир чизиққа ўйнади ва ҳужумларни қўллаб-қувватлади. Шунингдек, ҳатто жарима майдончаси олдидаги майдонда тўпни эгаллаб олиб, гол ҳам урди.

 

Гвардиола Жоао Канселодан қутулди

 

2021/2022 йилги мавсумда Кансело "Ман Сити"нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлган. Бироқ, кейин шунчаки «юлдуз» мақомини ушлаб қолди. Гвардиола португалиялик футболчини профилактика мақсадида захирада сақлади. Аммо Кансело бундан хафа бўлиб, «Бавария» сафига бориб қўшилди. Маълум бўлишича, Гвардиола усиз ҳам яхшироқ жамоага эга эди. Натан Аке асосий ўйинчига айланди. "Ман Сити" ҳимоясида мувозанат юзага келди. Айтганча, «Бавария» Канселони сотиб олишни истамаяпти. Улар тўловнинг катта миқдори (70 миллион евро) ва футболчининг характеридан норози. Хабарларга кўра, «Арсенал» футболчига қизиқиш билдирмоқда. Аммо, Жоао ҳам бу мавсум Премьер-лига медалини олади.

 

Ҳоланднинг мослашуви

 

Ҳоланднинг биринчи турлардан сўнг АПЛ тўпурари бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмаган. Лекин мақсад футболчини сотиб олиш бошқа, уни мураккаб тизимга татбиқ этиш бошқа нарса. Ҳоланднинг келиши Пепга амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилди. Серхио Агуэро давридан бери "Ман Сити"да бундай самарали ҳужумчи бўлмаган. Натижада Пеп ҳаммасини тузатди – «Сити»да услублар ўзгартирилди. Ҳоланд эса самарали ҳаракат қила бошлади. 35 та ўйинда жамоа 92 та гол урди. Охирги марта "Ман Сити" 2017/2018 йилги мавсумда рақиблар дарвозасига 106 та гол киритган. Ҳоланд Премьер-лигада бир мавсумда гол уриш бўйича рекордни янгилади.

 

Таркибнинг пухталиги

 

Раҳим Стерлинг, Габриел Жезус ва Александр Зинченко кетганидан сўнг, Пеп одатдагидек захирада муаммолар борлигини биларди. Аммо «Манчестер Сити» бу йўқотишлардан оғриқсиз ўтиб олди. Шунингдек, бундан 143,4 миллион евро ишлаб олди. Жезуснинг ўрнига Жулиан Алварес пайдо бўлди. Мануэл Аканжи ҳимоячи сифатида Зинченкодан бир неча баравар кучлироқ бўлиб чиқди ва мавсум давомида у бирданига учта ҳимоя позициясини (марказда, ўнгда ва чапда) ўйнади. Фернандинё ўрнига Калвин Филлипс асосий футболчига айланди. Ёш Серхио Гомес ва Максимо Перроне пайдо бўлиб, баъзида захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтира олди. Пеп ҳар бир позиция учун камида иккита (ҳатто учта) сифатли вариантни топди.

 

Қишда Пеп жамоадаги муҳитни яхшилади

 

Январь-февраль ойларида "Ман Сити" инқироз чўққисига яқинлашди - улар «Саутгемптон»га ютқазиб (0:2) Лига кубогидан учиб кетишди ва чемпионатдаги бир қатор муҳим очколарни йўқотишди. 19 январь куни жамоа биринчи бўлимдан сўнг 0:2 ҳисобида «Тоттенҳем»га ютқазди. Бунга параллель равишда Премьер-лига "Ман Сити"ни 115 та молиявий қоидаларни бузишда айблади. Аста-секин футболчиларда психологик муаммолар пайдо бўла бошлади. Биринчидан, Кансело «Бавария»га йўл олди (миш-мишларга кўра, португалиялик футболчи кўпинча турли вазиятларда оммавий равишда норозилигини билдирган). Кейин Гвардиола ва клуб раҳбарлари футболчилар билан бир неча учрашувлар ўтказишди. Шунингдек, Пеп журналистлар билан суҳбатда йигитларини танимаслигини очиқ айтди. "Биз суҳбатлашдик", деб эслайди Родри. - Яхши ўйнашнинг ўзи кифоя эмас, рақибларни ҳам жазолаш керак. Майдондаги вазият устидан назоратни йўқотиб қўйдик”.

 

Вақт ўтиши билан Гвардиоланинг тушкун сўзлари илҳомлантирувчи изоҳларга айланди ва ўйинчилар мотивациянинг янги қисмини олди. Натижада эса улар маррада босимга бардош бера олмаган «Арсенал»ни психологик жиҳатдан тор-мор этишди.

 

Жек Греалиш

 

2021 йилнинг августида “Ман Сити” Греалиш учун “Астон Вилла”га 117,5 миллион евро тўлаган. Клуб нима учун бунча миқдорда пул берганини тушуниш учун 1,5 йил керак бўлди. Жаҳон чемпионатидан олдин, Греалиш ниҳоят Фил Фоденга рақобатни бой берганга ўхшарди, аммо кейин қайта тикланди. Англия терма жамоаси Қатардаги жаҳон чемпионатини тарк этганидан сўнг, футболчи Нью-Йоркка учиб кетди ва у ерда 11 кун таътилда бўлди. Англияга қайтган Греалиш "Ман Сити"нинг асосий таркибига кирди, Фоденни захира ўриндиғига михлаб қўйди ва унинг гол уриши ва майдондаги самарадорликни кескин ошириши, голли вазиятларнинг барқарор генераторига айланди.

 

Родрининг энг яхши мавсуми

 

Испаниялик ҳимоячи тўрт йилдан бери "Ман Сити"да ўйнаяпти, аммо эндигина барқарор сифат даражасига эришди. "Муслислар Ҳоланд ҳақида гапиришади, лекин Родрига эътибор беришмайди. Ҳозир дунёдан ундан яхшироқ ярим ҳимоячи борми, билмайман”, —  деди Гвардиола «Реал»га қарши жавоб ўйинидан кейин (4:0).

 

Бундан ташқари бу мавсумда “Қотил ярим ҳимоячи” номини олган Де Брюйне ҳам жуда самарали ҳаракатлари билан барчанинг ёдида қолди. Футболчи бу йилги чемпионатда 16 та голли узатмани амалга оширди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Қишда инқирозга учраган «Сити» қандай қилиб АПЛ чемпионига айланди? | Zamon.uz