Салвадордаги футбол стадионига кираверишда 12 киши ҳалок бўлди
Улар тиқилинчда қолиб кетган.

Салвадор пойтахти Сан-Салвадордаги футбол стадиони кираверишида юзага келган тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ББС» нашри хабар бермоқда. Ҳодиса «Суссатлан» стадионида маҳаллий «Алианза» жамоаси ва «Санта Ананинг Фас» жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида содир бўлган. Баҳс вақтинчалик тўхтатилган.
Президент Найиб Букеле бундай воқеа ҳеч қачон содир бўлмаганини айтди ва «тўлиқ тергов» бошланганини маълум қилган.
Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар орасида етти эркак ва икки аёл бўлган. Уларнинг барчаси 18 ёшдан ошган.







