Спорт

«Барса» мавсум охирида Хорди Албанинг кетишини эълон қилди

Томонлар ўзаро келишувга эришишди.

«Барса» мавсум охирида Хорди Албанинг кетишини эълон қилди

 

«Барселона» ўзининг расмий сайтида 2022/2023 йилги мавсум якунида ҳимоячи Хорди Албани тарк этишини эълон қилди. Албанинг «Барселона» билан шартномаси яна бир мавсумга мўлжалланган эди, бироқ томонлар эрта хайрлашиш бўйича келишувга эришдилар.

 

«Клубимиз Хорди Албага профессионаллиги, фидойилиги шунингдек, «Барселона» оиласининг барча аъзолари билан доимий ижобий ва дўстона муносабатлари учун очиқдан-очиқ миннатдорчилик билдиради. Хордига келажакда омад тилаб қоламиз!» - деб ёзди клуб матбуот хизмати.

 

«Барселона» билан 11 мавсумда Алба 458 ўйин ўтказиб, 27 гол урди ва 99 голли узатмани амалга оширди. 34 ёшли ҳимоячи каталонияликлар билан 18 та соврин ютиб, 6 марта Испания чемпиони бўлди ва бир марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» мавсум якунида яна бир фахрий футболчи Серхио Бускетснинг кетишини эълон қилган эди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

«Барса» мавсум охирида Хорди Албанинг кетишини эълон қилди | Zamon.uz