энг долзарб

Бугун ерда энг кучли магнит бўрони юз беради

Бу эса алоқа тизимлари ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бугун ерда энг кучли магнит бўрони юз беради

 

Шу кунларда ерда кучли магнит бўрони кузатилади. Бу эса алоқа тизимлари ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Мутахассислар соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилишни тавсия қилмоқда. Зарурат туғилса, шифокорлардан ёрдам сўранг.

 

23-26 май кунлари ерни энг кучли магнит бўрони қамраб олади ва эртага, 24 май куни максимал қуввати 5 баллга етади.

 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлар алоқа тизимларининг ишлашига ва айниқса, об-ҳавога таъсирчан, ипертония билан оғриган кишиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Магнит бўронига дучор бўлганларга соғлом турмуш тарзи қоидаларига риоя қилиш, жумладан, қаҳва, спиртли ичимликлар, энергетик ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан воз кечишни тавсия этилади.

 

Агар киши ўзини жуда ёмон ҳис қилса, шифокорга мурожаат қилиши лозим. Шунингдек, кўпроқ сув, кўк чой ичишни ва айниқса стрессли вазиятлардан узоқроқ юришни тавсия қилишмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, магнит бўронлари май ойининг охиригача давом этади. Жумладан, 28 май, якшанба куни 4 баллик магнит бўрони содир бўлиши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Бугун ерда энг кучли магнит бўрони юз беради | Zamon.uz