Мбаппе «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмайди
Бироқ, парижликлар футболчини сотмоқчи эмас.

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Париж клуби билан шартномасини яна бир мавсумга автоматик равишда узайтириш вариантини фаоллаштирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда «ЛЪEқуипе» нашри хабар бермоқда.
Шу билан бирга, «ПСЖ» раҳбарияти Мбаппенинг шартномаси энди 2024 йилнинг июнида тугайдиган қароридан хавотирга тушмаяпти ва шартнома муддати тугашига бир йил қолганда юлдуз ҳужумчисини сотмоқчи эмас.
Аввалроқ Мбаппе 2024/2025 йилги мавсум учун «ПСЖ» билан шартномасини узайтириш имкониятига эга эди, бироқ у имкониятни рад этди.







