Спорт

«Реал Мадрид» президенти испан футболида ҳакамликни ислоҳ қилишга чақирди

У жамоасида ирқчилик билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди.

«Реал Мадрид» президенти испан футболида ҳакамликни ислоҳ қилишга чақирди

 

«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан боғлиқ ирқчилик можароси ҳақида гапирди.

 

«Мен эълон қилмоқчиманки, «Реал Мадрид» энди бизнинг футболчиларимизга нисбатан ирқчиликка қарши воқеаларга тоқат қилмайди. Жабрланувчи ҳозир бўлаётганидек, жавобгарликка тортилмаслиги учун ҳакамлик тузилмасини ўзгартириш керак», - деди Перес.

 

Аввалроқ, Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Валенция»га қарши ўйинда (0:1) Винисиус ирқчиликка асосланган ҳақоратларга учраганди. Қўшимча қиламизки, ўйин давомида Винисиус майдондан четлатилди. Бразилиялик футболчи иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда «Валенция» футболчилари билан бўлган муштлашувда бевосита иштирок этди. Бу тўғридан-тўғри қизил карточка билан четлатилиши ҳужумчи учун фаолиятидаги биринчиси бўлди.

 

Эслатиб ўтамиз, Винисиус «Реал»да 2018 йилдан бери тўп суради. Форварднинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

«Реал Мадрид» президенти испан футболида ҳакамликни ислоҳ қилишга чақирди | Zamon.uz