Тен Хаг Неймар ҳақидаги саволга жавоб берди
Футболчи АПЛга ўтадими?

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоасининг «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни сотиб олишга қизиқиши ҳақидаги саволга жавоб бериб, бу ҳақда бирор нарса маълум бўлиши биланоқ, клуб бу маълумотни тақдим этишини таъкидлади.
«Манчестер Юнайтед»нинг Неймарга қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга қандай изоҳ беришим мумкин? Қачонки бизда янгилик бўлса... Бу ҳақда сизга кейин айтиб берамиз», - деди Тен Хаг.
Аввалроқ Франция ОАВларида «Манчестер Юнайтед» Неймарнинг трансфери бўйича музокараларни бошлагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. «Қизил иблислар» бразилиялик ҳужумчини ижарага олмоқчи, аммо «ПСЖ» футболчини тўлиқ трансфер қилишга тайёр.







