«ПСЖ» Бернарду Силвага таклиф билан чиқди
АПЛ чемпиони «Ман Сити»ни тарк этадими?

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Бернарду Силва учун «Манчестер Сити»га таклиф билан чиқди. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто маълум қилди.
Манбага кўра, «шаҳарликлар» раҳбарияти ва португалиялик футболчининг ўзи жорий мавсум якунланганидан кейин эҳтимолий трансфер борасида қарор қабул қилади. Энди Силва бор эътиборини Чемпионлар лигаси финалига тайёргарлик кўришга қаратган ва ҳозирча ўтишга розилик бергани йўқ.
«ПСЖ» Силвани таркибни кучайтириш учун асосий мақсад сифатида кўрмоқда, бироқ айни пайтда «Айнтрахт» ҳужумчиси Рандал Коло Муани вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Силва 53 ўйинда 7 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.







