«Стерлинг топ футболчи»
Френк Лемпард футболчи ҳақида гапирди.

«Челси» бош мураббийи Френк Лемпард Лондон клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингнинг Англия терма жамоасидаги омадсизлигига муносабат билдирди.
«Мен Раҳим ва Гарет Саутгейт ўртасидаги суҳбатларнинг аниқ тафсилотларини билмайман. Билганим шуки, Стерлинг узоқ вақтдан бери Англия терма жамоасида ўйнаган топ савияли футболчи», — деди Лемпард.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойининг ўрталарида Англия терма жамоаси иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этади.







