Энди газ ва «свет» ўғрилари ҳақида хабар бериб, «пул ишлаш» мумкин
Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар мукофотланади.

Президент фармони билан 2023 йил 1 сентябрдан:
➖ аҳоли томонидан электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги юборилган фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
➖ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
➖ ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Хабар берган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмайди.
Фото ёки видеоёзувлар Энергетика вазирлигининг интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилади.







