энг долзарб

Россияда тожикистонлик талабалар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан калтакланди

Мазкур иш ортидан Россия элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Россияда тожикистонлик талабалар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан калтакланди

 

Тожикистонлик талабаларнинг Россия ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан оммавий равишда калтаклангани туфайли, Россия элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

 

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида 19 май куни Комсомольский-на-Амуре давлат университетида содир бўлган воқеа Россия элчисининг чақиртирилишига сабаб бўлгани ҳақида хабар берилган. Хабарда айтилишича, 100 дан ортиқ тожикистонлик талаба Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроққа тутилган ва шафқатсиз муносабатда бўлинган.

 

«Бундай ҳодисалар Тожикистон–Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига тўғри келмайди ҳамда томонларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига зарар етказиши мумкин», — дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.

 

Тожикистон томони, шунингдек, Тожикистон Республикаси фуқароларининг Россия ҳудудида турли баҳоналар билан оммавий ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотлардан хавотирда эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Россияда тожикистонлик талабалар ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан калтакланди | Zamon.uz