Иқтисодиёт

ОТБ Ўзбекистонда 13 та мактаб қуришда моддий ёрдам ажратади

Мактаб қурилиши учун мумий майдони 67,55 гектар бўлган ер участкалари танлаб олинди.

ОТБ Ўзбекистонда 13 та мактаб қуришда моддий ёрдам ажратади

 

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 13 та мактаб қурилишига кўмак беради. Бу ҳақда президентнинг ПҚ-163-сонли қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжатга кўра, техник хизматлар кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ОТБ қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион доллар ажратади.

 

Шу билан бирга, ушбу маблағнинг 150 минг доллари давлат бюджети ҳисобидан, 950 минг доллари эса хусусий шериклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан қайтарилади.

 

Лойиҳа 2023-2024 йилларда банк билан тузилган шартнома асосида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.

 

Мактаб қурилиши учун мумий майдони 67,55 гектар бўлган ер участкалари ажратилди.

 

Шундай қилиб, Тошкент шаҳридаги Янгиҳаёт туманидан 1 та, Тошкент вилоятидаги Зангиота туманидан 5 та, Ўртачирчиқ туманидан 2 та, Қибрай туманидан 3 та, Тошкент туманидан эса 2 та ер участкаси ажратилди.

 

Мактаб қуриш учун ажратилган ер участкалари манзили:

 

1. Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, “Хушнуд” МФЙ;

2. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Намуна” МФЙ;

3. Зангиота тумани, “Бўстон” МФЙ;

4. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин массиви Конкус кўчаси;

5. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек массиви;

6. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Улуғбек массиви;

7. Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Охунбобоев массиви (331-контурида жойлашган);

8. Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Охунбобоев массиви (460-контурида жойлашган);

9. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Тошкент давлат аграр университети ўқув-илмий марказига тегишли ер участкаси;

10. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон массиви;

11. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Беруний” МФЙ;

12. Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Ўрмон ва манзара илмий ишлаб чиқариш институти массивининг қишлоқ хўжалиги ер участкаси;

13. Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ер участкаси.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"