энг долзарб

Туямўйин сув омборида сув сатҳи кескин камайиб кетди

Бу ҳақда мутахассис Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Туямўйин сув омборида сув сатҳи кескин камайиб кетди

 

Мутахассис Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, Амударёнинг қуйи оқимида баҳордаги иссиқ ва кам ёғин давр жойларда сув танқислигини, Туямўйинда совуқ мавсумда тўпланган сувнинг охирги ҳажмлари ишлатилишига сабаб бўлди.

 

«МетеоЖурнал»нинг ёзишича, майнинг бошида сув омборида сув ҳажми 2,5 км куб гача камайган.

 

Майнинг иккинчи ўн кунлигида сув омборига кириш оқими прогноздагидан 1.23 км кубгача кам бўлиб чиқди (юқори эҳтимол буни майнинг биринчи ўн кунлигида Амударё сувининг Қўштепа каналига очиб юборилиши билан изоҳлаш мумкин). Сув омборидан 0.15 км кубгача сув оқиб чиқди. Натижада, сув омборида сув ҳажми 2,3 км кубга камайиб кетди. Бу сув омбори учун жуда ҳам минимал ҳолатдир.

 

Амударёнинг қуйи оқимида жуда кучли сув танқислиги мавжуд.

 

Амударё қуйи қисмида март-апрелда экинларнинг сувга бўлган талаби иссиқ ва қуруқ ҳаво омили туфайли мавсумга хос бўлмаган тарзда 50 фоизга ортиб кетган.

 

Амударёнинг қуйи оқимида апрел-май ойларида сув танқислиги кетма-кет тўртинчи йил давом этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Туямўйин сув омборида сув сатҳи кескин камайиб кетди | Zamon.uz