Спорт

Модрич «Реал»ни тарк этишни истаётганини айтди

Саудия Арабистонидан унга 120 миллион евролик таклиф тушмоқда.

Модрич «Реал»ни тарк этишни истаётганини айтди

 

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Лука Модрич клуб раҳбариятига жамоани тарк этиб, Саудия Арабистони клубига ўтишни истаётганини айтди. Бу ҳақда «ОК Диарио»  нашри хабар бермоқда.

 

Манбага кўра, хорватиялик футболчи Саудия Арабистонидан фойдали таклиф олган. Гап уч мавсум учун 120 миллион евро ҳақида кетмоқда. 37 ёшли Модричга бундай суммани тўлашга тайёрлигини билдирган клуб номи айтилмаган. Қайд этилишича, Лука «Реал» раҳбариятини клубдан кетиш истаги ҳақида хабардор қилган.

 

Лука Модричнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Аввалроқ томонлар келишувни яна бир йилга узайтириш бўйича келишиб олгани маълум қилинганди.

 

Ярим ҳимоячи жорий мавсумда «Реал» сафида барча турнирлар доирасида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Модрич «Реал»ни тарк этишни истаётганини айтди | Zamon.uz