Спорт

Роналдунинг Саудияда совринсиз қолишига сабаб нима?

Футболчининг ўзи буни тушунтирди.

Роналдунинг Саудияда совринсиз қолишига сабаб нима?

 

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия клубидаги совринларсиз ўтган мавсум ҳақида гапирди.

 

«Ҳар доим ҳам ҳаммаси биз хоҳлаган ёки орзу қилгандек кетавермайди. Баъзан мақсадларимизга эришиш учун сабрли, барқарор ва қатъиятли бўлишимиз керак. Баъзан мақсадларга эришиш учун вақт керак бўлади, лекин агар ишонсак, ҳаммаси амалга ошади. Мен бу мавсумда нимадир ютаман деб умид қилгандим, аммо буни уддалай олмадик. Лекин, мени ҳақиқатан ҳам кайфиятим яхши ва ишончим комилки, ҳамма нарса ўзгаради ва яхшироқ йўналишда кетади. Келинг, бунга ишонамиз ва бунинг устида ишлаймиз», - деди Роналду

 

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2022/2023 йилги мавсумни «Манчестер Юнайтед»да бошлаган, бироқ кейинчалик мураббий ва клуб раҳбарияти билан келишмовчилик туфайли жамоани тарк этганди. Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги мавсумида португалиялик футболчи 16 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

 

Маълумот ўрнида: «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади ва Саудия кубогидан четлаштирилди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Роналдунинг Саудияда совринсиз қолишига сабаб нима? | Zamon.uz