Месси “ПСЖ”ни расман тарк этди
Унинг қайси жамоага ўтиши ҳозирча номаълум.

ПСЖ футболчиси Месси клубни тарк этиши маълум бўлди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифасида эълон қилди, дея хабар бермоқда “Sports.uz” нашри.
Парижликлар аргентиналик ҳужумчига миннатдорчилик билдириб, унинг келажакдаги фаолиятига омад тилади.
“Бу икки йил давомида клубга, Париж шаҳрига ва унинг аҳолисига раҳмат айтмоқчиман. Мен уларга энг яхши тилакларимни билдириб қоламан”, — деган Лионель.
Мессининг қайси жамоага ўтиши номаълум бўлиб турибди. Унинг олдида 3 та йўл бор. Саудия Арабистонида ўйнаш, “Барса”га қайтиш ва МЛСга йўл олиш. Миш-мишларга қараганда 35 ёшли футболчи келаси ҳафтада ўз якуний қарорини эълон қилади.








