Спорт

Орзуга айланаётган ЕЧЛ кубоги, «парчаланаётган» юлдузли таркиб ва раҳбарият мақсад қилган қиммат бренд

«ПСЖ»даги тартибсизликларга асосий сабаб нима?

Орзуга айланаётган ЕЧЛ кубоги, «парчаланаётган» юлдузли таркиб ва раҳбарият мақсад қилган қиммат бренд

 

«ПСЖ» яна чемпионга айланди, бу клуб Қатарнинг активига айланганидан бери 11-марта содир бўлди. Бу рекорд ва чинакам ажойиб ютуқ, аммо жамоа сўнгги пайтларда бир қатор тартибсизликка ғарқ бўлаётганга ўхшайди. Кристоф Галтье ишдан бўшатилиш арафасида. Мухлислар норозилик билдиришмоқда ва асосий юлдузларнинг кетишини талаб қилишмоқда. Килиан Мбаппеда қолиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ (содиқликдан ташқари?). Лионел Месси келажаги ҳақида қарор қабул қилиш учун мавсум якунини кутаётган эди, натижада у жамоани тарк этди.

 

Қатар хўжайинларининг стратегияси клубни боши берк кўчага олиб кирди. Энг муҳими, кўп умид боғланган «Месси лойиҳаси» барибир муваффақиясизликка учради. Бу ерда гап аргентиналик футболчида эмас, балки индивидуал футболчида - у 35 ёшда ва ҳали ҳам дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири, жамоасини жаҳон чемпионига айлантирди. Лео «ПСЖ» стратегиясининг рамзи сифатида кўрилди, аммо бу кўп йиллар давомида ишламаган лойиҳани оёққа турғизишга ёрдам бермади. Чунки клуб асосий эътиборини йирик номларни сотиб олишга қаратди. Энг муҳими, жамоада бирдамлик шаклланмади. Шунинг учун ўйинларда характер етишмади. Бу эса клубнинг йилдан-йилга Чемпионлар лигасида муваффақиятга эришишига тўсқинлик қилмоқда.

 

«ПСЖ» атрофида катта номларга эга мега-жамоа имиджини яратди ва Мессининг трансфери яна бир кучли портлаш бўлди. Кучли учлик Парижда эди. Аммо алоҳида характерга эга ўйинчиларни бир жойга тўплашнинг ўзи етарли эмас. Бу учлик клуб учун фалокатли бўлиб чиқди, чунки бутун жамоа фақат уларнинг атрофида саф тортди. «Олдинга ташланг ва улардан бири ниманидир ўйлаб топишини кутинг» тактикаси иш бермади. Юлдузли трио эркин ролларга эга бўлди ва ҳамма улар билан бирга ўйнаши керак эди. Бироқ, бу тартибсизликни келтириб чиқарди.

 

Месси «ПСЖ»да доим бўлаётган воқеаларга содиқ кўринмаган. Ҳа, у ўз ишини қилди ва уни ёмон ўйинда айблаш қийин. Керакли вақтда гол урди ва голли пасларни амалга оширди. Бироқ, у тез-тез жараёндан чиқиб кетади ёки унда қандай рол ўйнашни тушунмайди. Бу биз «Барселона»да ёки терма жамоада кўрган Мессига яқин эмас. Биринчи мавсумида Месси барча мусобақаларда 15 та ўйинни ўтказиб юборди ва «ПСЖ» усиз ўртача 2,53, у билан эса 2,03 очко тўплади. Ҳа, иккинчи мавсумда Месси майдонга тушди, лекин жами икки йил давомида шундай кўрсаткичлар аниқ бўлди: «ПСЖ» Леосиз қандай ғалаба қозонишни билади.

 

Мессининг келиши кийиниш хонасида аллақачон мега-юлдузли муҳитни яратди, у ерда Мбаппе ва Неймар ўз шартларини айтиб беришди. Франсуз футболчиси янги шартнома билан бир қаторда қарорларга таъсир қилиш ҳуқуқини олди, бу эса аллақачон қийин вазиятни мураккаблаштирди. Айтганча, Мбаппе, Месси ва Неймарнинг бир жойда бўлишининг ўзи муаммо эмаслигини тушуниш керак.

 

«ПСЖ» дуч келган вазиятнинг яна бир муҳим таркибий қисмига келдик: клубда ҳеч қандай даражадаги тузилма йўқ. Аниқ иерархия, пухта тузилган трансфер сиёсати, ўйинда аниқ тизим, бу ерда ҳар бир футболчининг ўз ўрни ва вазифаси бўлади, ҳалоллик ҳисси мавжуд. «Сити» - бу жамоа, «ПСЖ» - учта юлдуз ва қолганлар фақат улар учун ўйнайдиган жой. Клуб раҳбарияти мега-жамоа тузиш учун энг зўр футболчиларни қўлга киритиш учун миллионлаб маблағ сарфлаш замонавий футболда муваффақиятга эришишнинг ишончсиз воситаси эканлигини ҳалигача тушунмаганга ўхшайди. «ПСЖ» мутасаддилари эътиборга олмаган жиҳат шундаки, юқори савиядаги футбол ўйинларида энди ақл билан ғалаба қозонилмоқда. Агар сиз «Бавария»ни мағлуб этмоқчи бўлсангиз, сарфланган пул миқдори бўйича уларни қандай қилиб мағлуб этишни эмас, балки тактик жиҳатдан қандай ақлли ўйнашни билишингиз керак. «ПСЖ»га яхлит ва тактик жиҳатдан инновацион ёндашув керак, аммо ҳозирча, клуб тарафдорлари айтганидек, бу «ҳақиқий йўналишсиз спорт сиёсати»га эга лойиҳа.

 

Раҳбариятнинг иккита асосий мақсади бор: Чемпионлар лигасини ютиш ва «ПСЖ»ни кучли ва қиммат брендга айлантириш. Ва иккаласи ҳам бир-бирига боғланган, чунки Неймар, Мбаппе ва Месси нафақат спорт, балки маркетинг лойиҳаларида ҳам катта фойда келтиради. Бундай активлар эътиборни тортади, қизиқишни оширади ва бу кўпроқ телевизион аудитория, кўпроқ чипта сотиш ва кўпроқ пул деганидир. «ПСЖ» узоқ вақтдан бери эътибор даражасини ошириш учун юлдузларни жалб қилишни яхши кўради. Девид Бекхем ва Златан Ибраҳимович шу мақсадда бу ерга келишган. Мессининг шартнома имзолаши катта маркетинг имкониятини яратди, аммо ўйин нуқтаи назаридан клуб ўз маблағларини ярим ҳимоя ва ҳимояни унчалик машҳур бўлмаган футболчилар билан кучайтиришга йўналтирганида яхши бўларди.

 

Биринчи йили Месси клубга 700 миллион евро олиб келди, чунки ундан кейин клубга ҳамкорлик учун бир қатор брендлар таклифлар юборишди. Сотилган футболкаларнинг 60 фоизида Мессининг номи ёзилган эди. Умумий либослар савдоси 40 фоизга ошди. Албатта, ҳомийлар ва даромадлар жуда муҳим. Аммо, «ПСЖ»да аллақачон катта ресурслар мавжуд, улар жамоанинг кучли таянчини шакллантиришга, барча ўйинчилар ўйин тафаккури нуқтаи назаридан бирлашиши ва кейинги авлодни тарбиялаш мумкин бўлган академияга йўналтирилиши жуда муҳим эди. Аммо, раҳбарият шундай йўлни танладики, бу йўл билан клуб уларнинг қўлида ўйинчоқ бўлди.

 

Ҳа, «ПСЖ» ҳали ҳам Франсиянинг энг кучли клуби. Лекин, бундай таркиб ва имкониятлар билан жамоани миллий чемпионатларга эмас, Европадаги ютуқларига қараб баҳо беришади. У ерда эса «ПСЖ» йилдан-йилга муаммоларга дуч келмоқда. «ПСЖ» эса тизимсизлилик, аниқ ривожланиш вектори йўқлиги сабаб Чемпионлар Лигаси билан дастлабки босқичлардаёқ хайрлашмоқда. Токи, лойиҳа раҳбарлари ҳамма нарсани нолдан бошлаш вақти келганини тушуниб етмагунча бу ҳолат давом этаверади.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.