Саудия Арабистони делегацияси Парижга етиб келди
Улар яқин кунларда Мессини сотиб олмоқчи.

Саудия Арабистони делегацияси аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси билан шартнома имзолашни якунлаш учун Парижга етиб келди. Бу ҳақда Маттео Моретто маълум қилди. Манбага кўра, Саудия Арабистони делегацияси аллақачон Парижда ва уларнинг нияти жиддий. Делегация яқин 48 соат ичида бу масалани Месси билан шартнома имзолаш билан якунлашга умид қилмоқда.
Аввалроқ, «Интер Маями» аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш бўйича расмий таклиф билан чиққани хабар қилинганди. Яқинда Месси «ПСЖ»ни тарк этгани маълум бўлганди. Якунланган мавсумда у барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.







