Канте ҳам Саудия клубига ўтди
У Карим Бензема билан бир жамоада ўйнайди.

Журналист Руди Галетти ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ярим ҳимоячи Нголо Кантенинг «Ал-Иттиход» формасидаги суратини жойлаштирди.
У 1 июл куни «Челси» билан шартномаси якунига етиб, эркин агентга айланиши кутилаётган футболчи Саудия Арабистони клуби билан шартнома имзолаб улгургани ҳақида хабар берди. Келишув тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, куни-кеча «Ал Иттиход» бошқа бир франсиялик юлдуз Карим Бензема билан шартнома имзолаганди.







