«Тоттенҳем» Гарри Магуайрга қизиқиш билдирмоқда
Тен Хаг футболчини «ҳозироқ» сотишга тайёр.

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Гарри Магуайр фаолиятини «Тоттенҳем»да давом эттириши мумкин. «Даилй Маил» нашрининг хабарига кўра, футболчига Лондон клуби қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг Манчестерликлар билан келажаги сўроқ остида, чунки бош мураббий Эрик тен Хаг уни ёзда сотишга тайёр.
Қайд этилишича, «Тоттенҳем» Анжелос Постекоглу бош мураббий этиб тайинланганидан кейин трансфер мақсадларини режалаштирмоқда. Магуайр шулардан бири бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Магуайрни 2019-йилда «Лестер»дан 87 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Жорий мавсумда марказий ҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушди.







