энг долзарб

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни Нью-Йорк ва Вашингтонгача етиб келди

Нью-Йорк расмийлари аҳолини кўчада ниқоб кийишга чақирди. Чоршанба куни эрталаб шаҳар ҳавоси жуда хавфли деб топилган.

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни Нью-Йорк ва Вашингтонгача етиб келди

 

The Washington Post нашрининг ёзишича, Канададаги ўрмон ёнғинлари туфайли бу кўп йиллар давомида биринчи марта содир бўлди. Чоршанба куни эрталаб шаҳар ҳавоси жуда хавфли деб топилган.

 

Бош вазир Жастин Трюдо айтишича, ҳозир Канадада 414 та ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда, улардан 239 таси назоратдан ташқарида. 20 мингдан ортиқ одам уйларидан эвакуация қилинган.

 

Фақат Квебекда маҳаллий ўт ўчирувчилар бир вақтнинг ўзида 40 дан ортиқ бўлмаган ёнғинларни ўчириш имкониятига эга бўлишига қарамай, 150 дан ортиқ фаол ёнғинлар мавжуд.

 

Ушбу ёнғинлар туфайли Америка шаҳарларида — Нью-Йорк, Вашингтон ва бошқаларда ҳам тутун кузатилмоқда. АҚШ шимолий қўшнисига фавқулодда ёрдам юбормоқда.

 

Квебекдан ташқари Британия Колумбияси, Алберта, Онтарио, Янги Шотландия ва Шимоли-Ғарбий ҳудудларда 3,3 миллион гектар ўрмонлар ёнмоқда.

 

Канадада ўрмон ёнғинлари йилнинг шу даврига хосдир. Бироқ бу йил кузатилаётган ёнғинлар кўлами жуда катта бўлиб, қисман қуруқ об-ҳаво ва ҳароратнинг исиши билан боғлиқ. Агар ёнғинлар шу тезликда тарқалишда давом этса, расмийлар 2023 йил Канадада ёниб кетган ҳудуд ҳажми бўйича энг ёмон йил бўлишини тахмин қилмоқда.

 

Яқин атрофдаги ёнғинлар туфайли минглаб канадаликлар эвакуация қилинди, Шимолий Америка бўйлаб ўн миллионлаб одамлар потенциал тутун хавфи ҳақида огоҳлантирилди.

 

Канада ва АҚШнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Торонто, Оттава, Нью-Йорк ва Вашингтонда осмон тўқ сариқ рангга кирди. Оттава ҳукумати ёнғинлар натижасида ҳавонинг ифлосланишини одамлар, айниқса, нафас йўллари касалликлари билан оғриганлар саломатлиги учун ўта хавфли деб атади.

 

Нью-Йорк ва Вашингтонда давлат мактаблари фаолияти тўхтатилди, Нью-Йорк мэри Эрик Адамс эса вазият ёмонлашиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирди.

 

Эрик Адамснинг айтишича, Нью-йоркликлар ҳеч қачон бундай нарсаларни бошдан кечирмаган. У вазиятни мисли кўрилмаган деб атади.

 

Оқ уй Канадага ўрмон ёнғинлари билан курашиш учун ёрдам юбораётганини айтди. АҚШнинг махсус авиация билан жиҳозланган 600 дан ортиқ ўт ўчирувчилари канадалик ҳамкасбларига жойида ёрдам беришмоқда, деди матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Канададаги ўрмон ёнғинлари тутуни Нью-Йорк ва Вашингтонгача етиб келди | Zamon.uz