«Барса»да уни қайтаришга иштиёқ йўқ эди»
Карлос Тевес Месси нима учун МЛСни танлаганини тушунтирди.

Карлос Тевеснинг фикрича, Лионел Мессининг «Интер Маями»га ўтиш қарори тўғри бўлган.
«Лео «Барса»га қайта олмагани учун энг кўп хафа бўлди. У вазиятдан келиб чиқиб қарор қабул қилди. У «Барса»га қайтишни истамади, токи кейинчалик жамоадошлари сотилсин, ойликлари камайиб кецин, яна кинодаги ёмон одамга ўхшаб қоларди. Менимча, «Барса» Мессини қайтаришга унчалик иштиёқ йўқ эди. Лео МЛСга қизиқди, у Маямини яхши кўради, бу эрда у ва унинг оиласи хотиржам бўлади. Менимча, у мутлақо тўғри иш қилди», — деди аргентиналик собиқ ҳужумчи.







