«Олтин тўп» 30 октябрь куни топширилади
Номзодлар 6 сентябрь куни эълон қилинади.

«Олтин тўп»ни топшириш маросими санаси маълум бўлди. Франсиянинг «Франcе Фоотбалл» журнали 30-октябр куни Париждаги Чателет театрида бўлиб ўтадиган махсус маросимда 2022/23-йилги мавсум якунида дунёнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилади. Номзодлар номи 6 сентябр куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йилда «Олтин тўп» «Реал» Мадридда ўйнаган ҳужумчи Карим Бенземага топширилганди. 2022 йилдан бошлаб мукофот тақвим йилига эмас, балки мавсум натижаларига кўра берилади.







