Тошкент шаҳри яна бир катта мусобақага мезбонлик қилади
Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Осиё-Океания самбо уюшмасининг навбатдаги Конгресси ташкил этилган. Унда ташкилотга аъзо миллий федерасия ва ассосиасия вакиллари жумладан, Ўзбекистон самбо ассосиасияси раиси Алишер Алимов иштирок этган.
Конгресс давомида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, олдинда турган мусобақаларга мезбонлик қиладиган давлат номлари ҳам аниқлаб олинган.
Унга кўра, 2025 йил самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлик қилган Тошкент шаҳри варианти бир овоздан қўллаб-қувватланган. Шу тариқа, 2 йилдан кейинги чемпионат Ўзбекистон пойтахтида ўтказилади.







