Спорт

Истанбулдаги кубок ўз эгасини кутмоқда

«Сити» янги тарих ярата оладими?

Истанбулдаги кубок ўз эгасини кутмоқда

 

Айни вақтда «Манчестер Сити» дунёнинг энг кучли жамоаси. Бутун мавсум давомида бир хил темпда ва йўқотишларсиз келаётган жамоани айнан мана шундай таърифлашимиз мумкин. Бунинг учун жамоада кенг кўламли ишлар олиб борилди. Чемпионлар лигасида ҳам «Сити»нинг қолган жамоалардан яққол ажралиб турганини кўришимиз мумкин эди.

 

Клуб энг кучли лигада ўйнайди. UEFА коеффициентлари жадвалининг энг юқорисида турган клуб, олти йил ичида бешта чемпионлик унвонини олиш ҳақиқатдан ҳам ҳайратланарли эди. Катта трансферларни амалга оширган клуб бугунги кунда тартибли ўйини билан барчани ҳайратга солмоқда.

 

Гвардиола жамоаси жорий мавсумда иккита трансфер ойнасида ҳам кўп харидларни амалга оширмади. Улар  биргина Ҳоландни олиб келишди, лекин клуб Стерлинг, Жесус, Зинченкони трансферга қўйишди, мавсум давомида Канселони ижарага беришди. Ушбу футболчиларнинг ҳар бири жамоанинг чинакам муҳим бўғини эди. Парадокс шундаки, «Сити» барча йўқотишларга қарамай, бутунлай ёмон аҳволга тушиб қолмади. Аксинча, Ҳоланднинг келиши билан жамоа якунда янада мустаҳкам ва барқарор бўла олди. «Сити» ҳар доим ҳужумларда кўп вазиятларни яратиб келган, аммо буларни амалга ошириш доимий муаммо эди. Энди жамоага керак бўлган нарсани амалга оширадиган ҳужумчи келди. Раҳбариятнинг ҳам бундан кўнгли тўлди. Ҳоландда сўнгги ойда пасайиш кузатилган бўлсада, аммо бутун мавсум давомидаги статистика унинг нақадар кучли футболчи эканини кўрсатмоқда. Финалда у янада ғазабланган ҳолатда, голга ўч бўлади. 

 

Замонавий «Сити»нинг яна бир жиҳати шундаки, жамоа ҳужумда ҳам, ҳисобни сақлаб қолишда ҳам тўпни назорат қилишни ўрганган. Маҳорат билан ижро этилаётган комбинация ёрдамида клуб «Бавария» ва «Реал Мадрид» каби кучли жамоалар устидан ишончли ғалаба қозониш имконига эга бўлди. Агар Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига назар ташласангиз, «Интер» бундай фаворит жамоалар билан куч синашмади.  Умуман олганда, «Сити» ва «Интер»ни солиштириш Гвардиола ва Инзагини солиштиришга ўхшайди. Бугун дунё футболини ўзгартирган энг яхши мураббий ва уч марта Италия кубогини қўлга киритган, лекин ҳеч қачон чемпион бўлмаган мураббий тўқнашувига гувоҳ бўламиз

 

Албатта, футболда ҳар доим ҳам кучлилар ғалаба қозонавермайди. «Интер» кубокни боши узра кўтаришини ҳам тахмин қилишимиз қийин эмас. Гарчи ҳозирги пайтда буни тасаввур қилишнинг иложи бўлмаса ҳам. Мободо «Сити»да биринчи сониядаёқ четлатилиш кузатилса ёки ўз дарвозасидан биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган тақдирда ҳам ўйин фаворити бўлиб қолаверади. Чунки, Гвардиола жамоаси «Интер»дан ҳам кучлироқ жамоаларнинг “белини синдирмоқда”.

 

Ҳа, «Сити» ҳам қоқилиб кетиши мумкин, сабаби биз икки йил аввал «Челси»га қарши финалда бунга гувоҳ бўлганмиз. Жамоада яна шундай ҳолат кузатилиши мумкинми? Ишониб бўлмайдиган ҳақиқат. Айниқса, жароҳатлар бўлмаган ва машғулотлар жадвали жуда қулай бўлган вазиятда. Бундан ташқари жамоа ротация қилиш мумкин бўлган ва ўйин ритмини сақлаб қолиш учун «Манчестер Юнайтед» билан шиддатли ўйин ўтказди. «Сити»нинг Англия кубоги финалидаги ғалабасидан сўнг футболчилар хурсандчилигининг чегараси йўқ эди. Улар ўша куни «Яна битта» деб бақиришгани Чемпионлар лигаси кубогига ишора эди. Бусиз «Сити» учун ажойиб мавсум якунланмайди. Бу ўйиннинг маъносини жамоадагиларнинг барчаси ҳис қилиб турибди.

 

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

Истанбулдаги кубок ўз эгасини кутмоқда | Zamon.uz