Cаломатлик

Жанубий Африкада вабодан 31 киши ҳалок бўлди

ЖССТ маълумотларига кўра, 43 мамлакатда 1 миллиарддан ортиқ одам вабо билан касалланиш хавфи остида.

Жанубий Африкада вабодан 31 киши ҳалок бўлди

 

Жанубий Африкада февраль ойида бошланган вабодан вафот этганлар сони 31 нафарга етди, дея хабар берди Аnadolu агентлиги.

 

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Гаутенг провинциясида вабодан 29 киши, Фри-Стейт ва Мпумаланга провинцияларида яна биттадан ўлим қайд этилган. Жанубий Африкада жами 166 та лаборатория томонидан тасдиқланган вабо инфекцияси аниқланган, яна 202 нафари шифокорлар томонидан текшириляпти. Расмийлар аввалроқ 22 кишининг ўлимини эълон қилган эди.

 

Жанубий Африка президенти Сирил Рамафоса эпидемиянинг эпицентрига айланган пойтахт четидаги Хамманскраалега ташриф буюрди.

 

Президент вабо эпидемиясини тезроқ бартараф этиш учун ҳукумат барча зарур чораларни кўраётганини айтди.

 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 43 мамлакатда 1 миллиарддан ортиқ одам вабо билан касалланиш хавфи остида.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Жанубий Африкада вабодан 31 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz