Ўзбекистон

Кўп миқдордаги олтин ва ёқут тошларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Гумонланувчи қимматбаҳо ёқут тошини 300 минг долларга сотаётганида ушланган.

Кўп миқдордаги олтин ва ёқут тошларни сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий ва Самарқанд вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Булунғур туманида тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Унда Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган, Хатирчи туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia тўхтатилиб, кўздан кечирилганда унинг салон қисмида умумий оғирлиги 1 килограмм 75 грамм бўлган 11 дона бўлакдаги олтин борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу 999 пробали олтиннинг қиймати 795 млн сўмни ташкил этади.

 

Шунингдек, бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда, 1968 йилда туғилган шахс соф оғирлиги 838 грамм бўлган ёқут қимматбаҳо тошни 300 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу суммадан 80 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у мазкур қимматбаҳо тошни 1960 йилда туғилган фуқародан олганлиги аниқланиб, кўрилган чора-тадбирлар натижасида у ҳам ушланди. 

 

Мутахассисларнинг баҳолашича, ушбу қимматбаҳо тошнинг нархи 477 млн 256 минг сўмни ташкил этади. Қайд этилишича, ҳар икки фуқаро ҳам муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлари учун судланган.
 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.