Ўзбекистон

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

 

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркакка 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ҳолатга алоқадор аёл эса жаримага тортилди.

 

Қайд этилишича, Қўқон шаҳрининг Туркистон кўчасидаги автобекатда эркак ва аёлнинг хатти-ҳаракатлари профилактика инспектори эътиборини тортган. Инспектор уларга жамоат жойида белгиланган қоидаларга риоя қилиш зарурлигини тушунтирган. Шундан сўнг у такси тўхтатиб, уларни жўнатган.

 

Бироқ эркак автомобилга ўтирганидан кейин уятли сўзларни ишлатган. Унинг хорижий фуқаро билан суҳбати видеога олиниб, ижтимоий тармоқларда тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлган.

 

Туризм хавфсизлиги бошқармаси ходимининг маълум қилишича, ҳолат ўрганилганда видеони тарқатган шахс Қўқонга саёҳат мақсадида келган хорижий фуқаро экани аниқланган. У видеодаги эркак билан аввалдан таниш бўлмаган.

 

Эркак эса ўз изоҳида автомобиль эшигини ёпаётганида оёғини қисиб олгани, оғриқ сабаб ноўрин сўзларни ишлатиб юборганини билдирган.

 

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд мажлисида томонларнинг тушунтиришлари тингланиб, аёлга жарима, эркакка эса 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Тўй ва оилавий маросимларни ортиқча дабдабасиз ўтказиш тарғиб қилинмоқда

Ёшлар ўртасида профилактика ишларини кучайтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва касб-ҳунарга кенг жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Ички ишлар вазирлигининг 35 йиллиги: бир гуруҳ ходимлар мукофотланади

Президент фармонига кўра, ходимлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги хизматлари учун тақдирланади.