Ўзбекистон

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги муносабати билан тизим ходимларини табриклади. Давлат раҳбари табригида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратди.

 

Президентнинг таъкидлашича, жорий йилда Ўзбекистон маҳаллаларининг қарийб ярмида жиноят содир этилмаган. Бу натижа ички ишлар органлари ходимлари, маҳалла фаоллари ва аҳолининг ҳамкорликдаги меҳнати самараси сифатида қайд этилган.

 

Шавкат Мирзиёев ҳар бир маҳаллада хавфсиз муҳит яратиш бўйича ишларни изчил давом эттириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлашда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш, кибержиноятларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш муҳим вазифалар эканини билдирди.

 

Давлат раҳбари гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ёшларни бу иллатлардан ҳимоя қилиш ҳамда ички ишлар органлари учун малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига ҳам тўхталди. Бу борада назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, дуал таълимни ривожлантириш ва маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар тажрибасидан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

 

Президент ички ишлар органлари ходимларидан жиноятларнинг олдини олишда ташаббускорлик, хизматда интизом ва ҳалолликни кутаётганини таъкидлади. Фуқаролар билан мулоқотда уларни диққат билан тинглаш, муаммоларини қонуний ҳал этишга кўмаклашиш тизимга бўлган ишончни мустаҳкамлаши қайд этилди.

 

Шунингдек, табрикда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимлар хотирасини эъзозлаш, уларнинг оилалари ва фарзандларига ғамхўрлик кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди. Тизим фахрийларига ҳам алоҳида эҳтиром билдирилди.

 

Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилаларига тинчлик ва фаровонлик, хизмат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.