Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди
Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

2026 йил 24–26 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, имтиҳон тест материаллари амалдаги лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланган.
Шунингдек, очиқ турдаги тест топшириқларига жавоблар ва ёзма ишлар (эссе) ҳам шу алифбода ёзилиши лозим.
Агентлик янги алифбони жорий этиш тўғрисидаги қонунга кўра, у олти ойдан сўнг кучга киришини эслатди. Шу сабабли ҳозирча агентлик томонидан ўтказиладиган имтиҳонларда янги алифбодан эмас, амалдаги алифбодан фойдаланилади.








