Ўзбекистон

Ошқозон кичрайтириш амалиёти қачон тавсия этилади?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Ошқозон кичрайтириш амалиёти қачон тавсия этилади?

 

Кейинги бир неча ўн йилликда кам ҳаракатлик ва нотўғри овқатланиш сабабли ортиқча вазн ва семизлик бутун дунёда жиддий муаммога айланди.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Энг ёмони, бу касаллик нафақат катталар, балки ёшлар орасида ҳам кенг тарқалмоқда.

 

Шу боис сўнгги вақтларда ошқозон қисқартириш амалиёти орқали семизликдан қутулиш тобора оммалашиб боряпти. Хўш, ушбу жарроҳлик операцияси қанчалик хавфсиз? У қандай ҳолларда тавсия этилади?

 

Шу каби саволларга академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Шуҳрат Ҳошимов жавоб берди.

 

“Cемизликка чалинган беморларнинг кўпчилиги бугун парҳез тутиш, спорт билан шуғулланиш каби табиий озиш усулларидан кўра тезроқ натижага эришиш ва муаммодан қисқа муддатда халос бўлишни маъқул кўрмоқда”, — дейди мутахассис.

 

Қолаверса, аксарият одамлар ортиқча вазнга қарши узоқ вақт курашган, бироқ фойдаси бўлмаган. Шу боис улар операция йўли билан озишга рози.

 

Албатта, жаҳон тиббиёти учун бариатрия, яъни ошқозон, ичак ёки иккаласини бирга хирургик ўзгартириш амалиёти янгилик эмас.

 

Юртимизда ҳам бундай операцияларни ўтказувчи мутахассислар пайдо бўлгач, кўпчилик беморларда мазкур муолажа орқали семизликдан халос бўлиш истаги пайдо бўлди.

 

Ошқозоннинг катталиги семизликка асосий сабабми?

 

Ортиқча вазннинг юзага келишига бир неча омиллар сабаб бўлади. Яъни камҳаракатлик, турли зарарли одатлар, қандли диабет, депрессия, стресс, психоневрологик ўзгаришлар оқибатида кўпинча инсонда семириш кузатилади.

 

Шунингдек, гормонал ўзгаришлар ва гормон дориларни қабул қилиш ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин.

 

Меъдани кичрайтириш амалиёти қандай ҳолларда тавсия этилади?

 

Тиббиётда семизлик турли даражаларга бўлинади. Тана вазни индекси 30 дан 35 гача бўлса, биринчи, 35-40 гача иккинчи, 40 дан тепаси учинчи даражали ҳисобланади. 40 дан юқори бўлганда 16-60 ёш оралиғидаги беморларга жарроҳлик йўли билан озиш тавсия қилинади.

 

Шунингдек, тана индекси 35 дан юқори ва қандли диабет, гипертония, остеохондроз, қонда липидлар миқдорининг баландлиги, юрак ишемик ҳамда артроз каби ёндош хасталиклар бўлганда ҳам мазкур амалиётни ўтказиш мумкин.

 

Бундан ташқари, озишга табиий чоралар фойда бермаганда ҳам бу муолажа усулига мурожаат қилинади. Бариатрик жарроҳликдан сўнг беморлар сезиларли ва тез вазн йўқотади.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"