«Бавария» президентига ҳужумчи керак
У янги футболчи учун 100 миллион евро тайёрламоқда.

«Бавария» президенти Герберт Хайнер янги ҳужумчи излаш ҳақида гапирди.
«Бавария» янги ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин, аммо бундай трансфер учун албатта ҳамма нарса оқилона бўлиши керак. Биз марказий ҳужумчи қидирмоқдамиз, аммо, афсуски, вариантлар кўп эмас. Уларнинг барчаси жуда қиммат. Янги ҳужумчи «Бавария»ни миллий ва халқаро мусобақаларда ўйнай оладиган сифатларга эга бўлиши керак. Бозорда рақобат шиддатли ва бизнинг таклифимиз унчалик катта эмас, шунинг учун бу унчалик осон бўлмайди. Аммо «Бавария» учун трансфер тезлигидан кўра сифат муҳимроқ. Биз жуда синчковлик билан кўриб чиқяпмиз ва жамоага ким кўпроқ мос келишини ҳал қиляпмиз», - деди Хайнер.







