Жокович Надални ортда қолдирди
У «Катта дубулға» турнирларида 23-бор ғалаба қозонди.

Новак Жокович фаолиятида 3-бор «Ролан Гаррос»да ғалаба қозонди. Сербиялик теннисчи финалда норвегиялик Каспер Руудни уч сетда мағлуб этди. Шу тариқа Новак умумий ҳисобда 23-бор «Катта дубулға» мусобақаларида ғолиб чиқиб, Рафаел Надални (22) ортда қолдирган ҳолда мутлақ рекордчига айланди. Шунингдек, 36 ёшли теннисчи рейтингда 1-ўринга қайтди ва 49 миллион 600 евро соврин жамғармасига эга бўлди.







